6 Май 2025 йил 751

Тошкент шаҳар ИИББ да брифинг бўлиб ўтди

Спортнинг волейбол тури бўйича пробация бўлинмалари назорат остида турган шахслар ўртасида Ички ишлар вазири кубоги мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичини ўтказиш, жамоаларни шакллантириш, ғолибларни аниқлаш ва тақдирлаш юзасидан тушунтириш бериш мақсадида брифинг ўтказилди.

Брифингда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа маркази бошлиғи Нилуфар Исаханова, ИИББ пробация бошқармаси бошлиғи подполковник Отабек Мухаммадиев, Волейбол федерацияси Тошкент шаҳар бўлими ижрочи директори Ғуломжон Пирназаров, Тошкент шаҳар бош ҳаками Данияр Бурнашевлар иштирок этди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-201-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг май ойи мобайнида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси ўтказиб келинмоқда.

Ушбу мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичи 12 та туман ИИО ФМБ пробация бўлим-гуруҳлари ҳисобида турган маҳкумлар ўртасида 8-11 май кунлари бўлиб ўтади.

Мусобақанинг асосий мақсади – пробация ҳисобида турувчи шахслар ўртасида волейбол спорт турини янада оммалаштириш, иқтидорли, туғма истеъдоди бор шахсларни саралаш (селекция) орқали Тошкент шаҳар терма жамоасига номзодларни шаффоф тарзида танлаб олиш.

Ушбу мусобақа волейбол мусобақаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги тасдиқланган Низом талаблари асосида маҳаллаларда истиқомат қилувчи 17-40 ёшдаги маҳкумлар ўртасида уч босқичда ўтказилиши белгиланган. Ғолиб жамоа республика босқичига йўлланмани қўлга киритади.

Хусусан, шаҳар бўйича жами 12 та туман ИИО ФМБ пробация бўлим-гуруҳларидан жами 109 нафар шахслар мусобақада иштирок этиш учун саралаб олинди.

1-босқич: 8 май куни туманлардан сараланган жамоалар ўртасида гуруҳ биринчилиги учун беллашишади ва ғолиб бўлган жамоа кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

2-босқич: 10 май куни тумандаги 4 та гуруҳларидан 6 та жамоалари айлана тизими (круговой) асосида 3-ўрин учун беллашишади. Ғолиб бўлган жамоа шаҳар босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

3-босқич: 11 май куни айлана тизими (круговой) асосида 1-ўрин учун беллашишади ҳамда ғолиб ва совриндор жамоалар аниқланади. 1-ўринни олган жамоа республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Волейбол мусобақаларини ташкил этишда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар спорт бошқармаси, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва Ўзбекистон волейбол федерацияси Тошкент шаҳар бўлими яқиндан ҳамкорлар ҳисобланади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари 1,2,3-даражали диплом, медал ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Мусобақа ҳакамлари қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Шунингдек, бугунги тадбирда жамоаларни гуруҳларга ажратишни шаффофлигини таъминлаш мақсадида журналистлар иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра тўртта гуруҳларда қуйидаги туманлар ўзаро беллашиши белгиланди:

А – гуруҳида: Мирзо Улуғбек, Миробод, Сергели;

В – гуруҳида: Яккасарой, Олмазор, Чилонзор;

С – гуруҳида: Учтепа, Янгиҳаёт, Юнусобод;

D – гуруҳида: Шайхонтоҳур, Яшнобод, Бектемир.

Барча янгиликлар

Text to speech